ЎзА Ўзбек

24.05.2019 Чоп этиш версияси

Индонезияда «Hijab Travel» телевизион дастури Ўзбекистон ҳақидаги махсус кўрсатувлар намойишини бошлади

Индонезияда «Hijab Travel» телевизион дастури Ўзбекистон ҳақидаги махсус кўрсатувлар намойишини бошлади

Индонезиянинг «Trans7» телекомпанияси апрель ойида 10 кунлик сафар билан Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Сафардан сўнг жамоа таниқли «Hijab Traveling» телевизион дастури учун телекўрсатув тайёрлади.

Ҳозирда Индонезиянинг «Trans 7» каналида Ўзбекистон ҳақидаги махсус кўрсатувлар намойиши бошланди. Қуйида телекўрсатув тизерини томоша қилишингиз мумкин. 

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси хабар беришича, ижодий гуруҳ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларида махсус қадамжолар, зиёратгоҳларга ташриф буюрган. Бундан асосий мақсад – индонезиялик томошабинлар орасида Ўзбекистон ва унинг гўзал масканлари ҳақидаги хабардорликни ошириш ҳисобланади.


3 592
ЎзА