ЎзА Ўзбек

29.04.2019 21:02 Чоп этиш версияси

Германиянинг ”SONNENKLAR.TV” телеканалида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тарғиб қилинмоқда

Германиянинг ”SONNENKLAR.TV” телеканалида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тарғиб қилинмоқда

Германия ҳамда Европа Иттифоқининг етакчи сайёҳлик каналларидан бири “SONNENKLAR.TV” Ўзбекистонга саёҳатни тарғиб қилишни бошлади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Лойиҳа 2019 йил охирига қадар Германия ва бошқа Европа мамлакатлари аҳолисига Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари, бой тарихи, қадим ва навқирон шаҳарлари, гўзал табиати ҳақида ахборот беришни кўзда тутади.

“SONNENKLAR.TV” телеканали 41 миллионга яқин онлайн аудиторияга эга.

Эътиборлиси шундаки, Ўзбекистон ҳақида дастлабки тарғибот материали чиқиши билан 16 киши юртимизга келиш учун тўловни амалга оширган.

photo_2019-04-29_16-23-01.jpg

photo_2019-04-29_16-44-14.jpg

ЎзА
3 395