ЎзА Ўзбек

16.06.2020 Чоп этиш версияси

​Фоторепортаж: Нанай қишлоғининг туристик салоҳияти юксалмоқда

​Фоторепортаж: Нанай қишлоғининг туристик салоҳияти юксалмоқда
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманининг Нанай қишлоғи ички туризм йўналишида катта салоҳиятга эга. Бу ердаги дам олиш масканлари нафақат айни ёз фаслида, балки куз-қиш мавсумида ҳам бирдек меҳмонларни қабул қилади.

Ушбу қишлоқнинг “Сойбўйи” маҳалласида шу кунларда “Диёр” МЧЖ томонидан яна бир дам олиш маскани барпо этилмоқда. Унинг умумий ер майдони 5 гектар бўлиб, бу ерда иккита 2 кишилик, 9 та 4 кишилик кемпинглар, шунингдек, 7 та икки қаватли коттежлар қурилмоқда.

photo_2020-06-15_20-50-23.jpg

photo_2020-06-15_20-50-31.jpg

photo_2020-06-15_20-50-34.jpg

Умумий қиймати 15 миллиард сўмга тенг ушбу лойиҳа амалга ошгач, бу ерда йил давомида 12 минг киши дам олиши учун зарур шароитлар яратилади. Қолаверса, тоғ ён бағрида жойлашган масканда бронхиал астма ва бошқа касалликларни табиий даволаш имкони яратилади.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Нанай қишлоғида бўлиб, ҳудудда ички туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ушбу жойтадбиркорлар саъй-ҳаракати билан гўзал масканга айлангани, қисқа муддатда 40 та меҳмон уйи ташкил этилганини қайд этди. Бу йўналишдаги ишларни жадаллик билан давом эттириш, давлат рўйхатидан ўтган меҳмон уйлари сонини кўпайтириш юзасидан мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берди.

16 012
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат) ЎзА