ЎзА Ўзбек

08.05.2019 10:45:35 Чоп этиш версияси

Эпитасио ТОНГОҲАН: “Амир Темур юртини келиб кўриш фахр”


“Pentasi B” халқаро адабий ташкилоти президенти Қаршидаги фестивалда иштирок этмоқда.

– Жаҳонга машҳур саркарда Амир Темур туғилиб ўсган шаҳарда бўлим ҳозирданоқ кўнглимда фахр ҳиссини уйғотмоқда. Ташкилотчилар, аэропорт ходимлари ва ҳатто такси ҳайдовчиларигача меҳрибонлик кўрсатди. Кишиларнинг маданияти, санъат намуналарини авайлаб-асрашга бўлган интилиши мени ҳайратга солди. 

Абдулла Ориповнинг бир неча шеърлари билан яқиндан танишман. Унинг ижоди жаҳон миқёсида тарғиб этилишга муносиб.