ЎзА Ўзбек

23.02.2019 10:08 Чоп этиш версияси

Дунёнинг антиқа қонунлари

Дунёнинг антиқа қонунлари

Бир неча йил аввал қабул қилинган айрим қонунлар нафақат ўзларининг аҳамиятини йўқотибгина қолмай, балки табассум ва ҳайратга ҳам сабаб бўлмоқда. Биз кулгили деб билган бўлсак-да, жуда жиддий қамоқ жазосига таҳдид соладиган дунёнинг энг қизиқарли қонунларини тўплаб сизга илиндик. 

Агар сиз ушбу мамлакатлардан бирига саёҳат қилишни режалаштираётган бўлсангиз, маҳаллий қонунлар билан танишишингизни маслаҳат берамиз. Шунда ҳар қандай тушунмовчилик юзага келганда ноқулай ҳолатга тушмайсиз. Зеро, қонунларни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди.

Флорида, Америка Қўшма Штатлари

Ушбу шаҳарнинг барча биноларида кириш эшиклари фақат ташқарига очилади. Мазкур қонун одамлар ёнғинда қочиб кетишини осонлаштириш мақсадида қабул қилинган.

Бундан ташқари, ушбу шаҳарда уй бекалари кунига учта тарелка (ёки тўртта кружка)дан ортиқ идиш синдиришлари тақиқланади. Эҳтимол, бу ошхона идишларини исроф қилмаслик учун қабул қилингандир.

Франция

Ушбу мамлакат ҳудудида жуда ажойиб қонун қўлланилади. Чўчқа боқувчилар ҳеч қандай ҳолатда оз чўчқаларига “Напольеон” лақабини бериши мумкин эмас, акс ҳолда улар жиддий муаммоларга дуч келиши мумкин.

БАА

Бу давлатда одамлар ва ҳайвонларни суратга олиш тақиқланади. Агар сиз бирон-бир тарзда бу қонунни тасодифан бузган бўлсангиз (масалан, қирғоқнинг чиройли расмини яратишга ҳаракат қилсангиз), сиз дарҳол расмни очиришингиз лозим, ёқса кимнингдир шахсий ҳаётига тажовуз қилишда айбланиб ҳибсга олинишингиз мумкин.

Агар сиз Шаржада бўлсангиз, кўчага жозибали кийимларда чиқишдан олдин бир неча марта ўйлаб кўринг. Аслида, кийим-кечак нормаларига (нафақат маҳаллий аҳоли, балки сайёҳлар ҳам) бу ерда жиддий амал қилинади ва полиция ходими мазкур норма бузилган деб ҳисобласа, сизни кийим алмаштиришга мажбур қилиши мумкин. Агар рад этсангиз сизни ҳибсга олишга ёки жаримага тортишга ҳақли.

Сингапур

Бу давлатда тозаликка шу қадар эътибор беришадики, агар сиз кўчага ахлатни ташламаслик қоидасини уч марта бузсангиз, ҳар якшанба куни “мен шаҳарни ифлосладим” ёзувини таққан ҳолда шаҳар бўйлаб юбка ювишингиз керак бўлади.

Таиланд

Таиланд қонунчилигига кўра, бу мамлакатда пулни оёқ билан босиш расман тақиқланган. Бир қарашда бу чора тўлиқ маъносиз, аммо баъзи тафсилотлар вазиятни ойдинлаштиради. Аслида, Таиланднинг пулларида давлат раҳбари тасвирланган. Шу сабабли бу ҳолат давлат раҳбарини обрўсизлантириш деб баҳоланади.

Филиппин

Филиппинда автомобиль билан мамлакат бўйлаб саёҳат қилишда жуда эҳтиёт бўлишингиз керак. Катта шаҳарларнинг йўлларини тўсиб қўйиш учун улар махсус меъёрга эга, улар мегаполисларнинг марказий ҳудудларига кириш ҳуқуқини чеклайди.

Маҳаллий қонунларга кўра, автомобилининг рақами 1 ёки 2 сони билан якунланадиган автомобиль эгалари ҳафтанинг душанба кунлари йўлларда юришга рухсат этилмайди. 3 ва 4 сони билан якунланган бўлса сешанба кунлари, 5 ва 6 чоршанба, 7 ва 8 пайшанба, 9 ва 0 сони билан якунланадиганлар жума кунлари сафар қилишлари мумкин эмас. Дам олиш кунларида барча транспорт воситаларига рухсат берилади.

Албатта, биз қисқагина мақоламиз доирасида дунёнинг барча ғайритабиий қонунлари ҳақида гапиришга улгурмадик, шунинг учун ўзингиз клавиатура ва сичқончани босиб, қидирувга ўтинг. Ўзингизга қандай ғайритабиий қонунларни топа олишингиз мумкин? Олға!

И.Қаҳҳорова, ЎзА
3 977