ЎзА Ўзбек

05.10.2012 19:19 Чоп этиш версияси

“Данғара” - замонавий меҳмонхона

Сайёҳларни ўзига тобора кенг жалб қилаётган кўҳна ва навқирон шаҳарларимиз аждодларимизнинг буюк закосини, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини намоён этиб турибди. Қадамий шаҳарларимиз ва бетакрор табиатга эга сўлим гўшаларимизда сайёҳлар оқимининг ортиб бораётгани сари хизмат кўрсатиш сифати ва кўлами ошмоқда.

Фарғона вилоятида ҳам сайёҳлик инфратузилмасини жаҳон андозаларига мувофиқ ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Хусусан, шарқона, шу билан бирга замонавий меъморчилик анъаналарини ўзида мужассам этган ўнлаб меҳмонхоналар фаолияти йўлга қўйилган. Турли давлатлардан келаётган сайёҳларга улар томонидан таклиф этилаётган сервис хизматлари кўпчиликка манзур бўлаётир.

Данғара тумани марказида жойлашган “Данғара” - ана шундай замонавий меҳмонхоналардан бири. Унда сайёҳлар учун барча шарт-шароит муҳайё этилган. Конференция зали, ресторан, транспорт хизмати, гўзаллик салони, бар ҳамда боулинг, интернет хизмати, фитнес зал, автомобиль турар жойи ва тантаналар саройи, бассейн шулар жумласидандир.


ЎзА, Муқимжон Қодиров (сурат)
14 669