ЎзА Ўзбек

16.11.2019 Чоп этиш версияси

“Дўстлик, ҳамжиҳатлик хамда нафислик байрами“ шиори остида фестивал ташкил этилди

“Дўстлик, ҳамжиҳатлик хамда нафислик байрами“ шиори остида фестивал ташкил этилди

17 ноябрь - Халқаро талабалар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган Ёшлар маънавиятини юксалтириш хамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси доирасида Тошкент юридик университетида “Дўстлик, ҳамжиҳатлик хамда нафислик байрами“ шиори остида Талабалар фестивали ташкил этилди.

Олти кун давом этган фестивалда талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини ва маҳоратларини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббусининг барча йўналишлари қамраб олинган 20 дан ортиқ лойиҳа тақдим этилди. Ана шундай тадбирлардан бири пойтахтимизнинг “Ботаника боғида“да бўлиб ўтди. Бу ерда университет талабалари ўртасида югуриш бўйича марафон ташкил этилди.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи баҳслар, қизлар ўртасида бир ярим километр, ўғил болалар ўртасида эса 5 километр масофа оралиғида уюштирилди. Қизғин баҳслар остида бўлиб ўтган югуриш марафонида 400 нафардан зиёд талабалар ғолиблик учун беллашдилар. Қизлар ўртасидаги беллашувда Салтанат Абдусаломова маррага биринчи бўлиб етиб келди. Ўғил болалар ўртасида эса Сафарали Салахиддинов ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндор талабалар ректорат томонидан муносиб тақдирланишди.

5 064
Назокат Ражабова, УзА