ЎзА Ўзбек

30.12.2017 13:58 Чоп этиш версияси

Чимён ҳудудида автобус ва микроавтобуслар ҳаракати вақтинча тўхтатилди

Чимён ҳудудида автобус ва микроавтобуслар ҳаракати вақтинча тўхтатилди
Бугун, 30 декабрь куни «Тошкент – Чирчиқ – Чимён» автомобиль йўлининг 69 километрида йўл қатнов қисми кўчки оқибатида жиддий зарарланган. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Мазкур йўналишда қатнов вақтинчалик тўхтатилиб, эски айланма йўл орқали енгил автомобилларнинг ҳаракатланишига рухсат берилган.

Автобус ва микроавтобуслар ҳаракати чекланган.

Ҳозирда Чимён ҳудудида автобус ва микроавтобусларнинг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилган.


ЎзА
12 133