ЎзА Ўзбек

21.02.2019 Чоп этиш версияси

Бухорода I Халқаро зиёрат туризми форуми бошланди​

Бухорода I Халқаро зиёрат туризми форуми бошланди​

Хитойдан Римгача олиб борувчи Буюк Ипак йўлининг энг муҳим чорраҳаларидан бирида жойлашган Бухорода I Халқаро зиёрат туризми форуми бошланди.

Мамлакатимизда илк бора ўтказилаётган мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Вақф” хайрия жамоат фонди, Ташқи ишлар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимияти, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) ҳамда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) кўмагида ташкил этилди.

"Кеча Тошкент шаҳрини томоша қилдик. Жуда чиройли ва тоза шаҳар экан. Бугун Бухорода бизни тантанали кутиб олишди. Самолётда бизга таклиф қилинган таомларни “ҳалол” сертификатига эга, бемалол истеъмол қилаверинглар, деган фикрни айтишганда жуда қувондик. Бироқ, билишни хоҳлаганим бу шунчаки “ҳалол” сертификатими ёки...

Самара шаҳрида паррандачилик корхоналарида бундай тизим жорий этилган бўлиб, унинг ўзига хос талаблари мавжуд. Ҳар бир парранда ислом қоидалари асосида сўйилади. Бундай маҳсулотлар нисбатан қимматроқ сотилади. Шундай бўлса-да, унинг харидори кўп. Бу жараённи қорамолчиликка жорий этиш бироз қийин кечмоқда", дейди форумда иштирок этаётган Самара масжиди имоми Талиб Ярунил.

Форумда 120 дан ортиқ ислом дунёсидаги нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, нуфузли дин уламолари, олий ўқув юртлари, сайёҳлик маъмуриятлари, илмий-академик доиралар, зиёрат туризми бўйича туристик компаниялар вакиллари иштирок этмоқда.​

5 485
Сайёра Шоева, ЎзА