ЎзА Ўзбек

09.03.2019 15:25 Чоп этиш версияси

БЕРЛИН: “Welcome to Uzbekistan” стенди катта қизиқишларга сабаб бўлмоқда

БЕРЛИН: “Welcome to Uzbekistan” стенди катта қизиқишларга сабаб бўлмоқда

Германиянинг Берлин шаҳрида “ITB Berlin – 2019” халқаро туристик кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакилларидан иборат делегация ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ярмарка доирасида мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини ўзида акс эттирувчи “Welcome to Uzbekistan” стенди барчада катта қизиқиш ўйғотди. Тадбирнинг илк кунида Ўзбекистон делегацияси БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти томонидан ташкил этилган Буюк ипак йўли туризм вазирлари 9-мажлисида иштирок этди.

150new — копия — копия.jpg

Форум доирасида бўлиб ўтган “Барқарор бизнес ва масъулиятли инвестициялар” номли халқаро анжуманда вакилларимиз томонидан тақдимотлар ўтказилиб, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти, юртимизда туризм йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳа истиқболлари, шунингдек, чет эллик инвесторлар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида кенг маълумот берилди.

Мамлакатимизнинг “FTI Touristik”, “Globalis Erlebnisreisen”, “Gebeco”, “TUI Group” ва бошқа шу каби сайёҳлик соҳасида фаол туроператорлари Германия реклама компаниялари билан сайёҳлар оқимини кўпайтириш, мамлакатимизнинг сайёҳлик соҳасидаги имкониятларини халқаро жамоатчилик орасида кенг тарғиб қилиш масалаларини муҳокама қилиш имконига эга бўлмоқда.

Без названия (1) — копия — копия.jpg

Шу билан бирга, хорижий ҳамкорлар билан учрашув ва музокаралар олиб бориляпти. Мулоқот чоғида мамлакатимизнинг туризм соҳасида эришган ютуқлари, шунингдек, виза қонунчилигида амалга оширилган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот тақдим этилмоқда.

Мамлакатимиз делегацияси дастур доирасида Германия Федератив Республикасининг тегишли вазирлик ва идораларида бўлиб, хавфсиз туризм бўйича илғор механизмларни Ўзбекистонда жорий этишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга доир учрашувларда иштирок этади.

ЎзА
4 796