ЎзА Ўзбек

30.12.2017 22:21 Чоп этиш версияси

Байрам кунлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётларида учиш 50 фоизгача арзонлашади

Байрам кунлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётларида учиш 50 фоизгача арзонлашади

Мамлакат тарихида илк маротаба Президент Фармони билан Янги йилда беш кунлик узлуксиз дам олиш кунлари белгиланди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари​” Миллий авиакомпанияси 2017 йилнинг 30 декабридан 2018 йилнинг 3 январига қадар ўзбекистонликлар мамлакат бўйлаб саёҳат қилишлари, Буюк Ипак йўли шаҳарларидаги тарихий-маданий обидаларга ташриф буюриш имкониятидан фойдалана олишлари учун маҳаллий йўналишларда 50 фоизгача чегирмаларни киритди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси томонидан компаниянинг республика ичидаги барча қатновларига 2017 йилнинг 30 декабридан 2018 йилнинг 3 январига қадар қуйидаги чегирмалар ишлаб чиқилди:

  • 40 фоиз – сайёҳлик гуруҳлари учун (5 ва ундан ортиқ киши), 6 дан 15 ёшгача бўлган болалар; лицей, коллеж ва олий ўқув юртлари талабалари учун;
  • 50 фоиз – оилалар учун (2 ва ундан ортиқ киши), болалари билан учадиган ота-оналар учун.

  • ЎзА
    12 477