ЎзА Ўзбек

19.08.2019 Чоп этиш версияси

Қашқадарёда хавфсиз туризмни таъминлаш учун махсус автомобиллар ажратилди

Қашқадарёда хавфсиз туризмни таъминлаш учун махсус автомобиллар ажратилди

Туризм соҳаси ҳар қандай мамлакатнинг миллий иқтисодиётига салмоқли улуш қўшишиши халқаро эътироф этилган ҳақиқатдир.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, соҳада хавфсизликни ва сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш туризмнинг ривожланишига ҳамда сайёҳлар оқимининг ўсишига бевосита таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги “Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан “2017-2020 йилларда Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар дастури” тасдиқланган. Мазкур дастурнинг 19-бандига кўра, тезкор ва махсус тадбирлар давомида хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан фойдаланиш учун махсус воситалар билан жиҳозланган “ISUZU” автобуси билан таъминлаш кўрсатилган.

photo_2019-08-19_20-33-24.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 10-бандига кўра, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари туризм объектлари ва инфратузилмаси ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини моддий-техник мустаҳкамлаш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмаларига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 3 тадан енгил автомобиль, 5 тадан скутер ва 5 тадан мотоциклларни бир марталик харид қилиш ва ажратиш чораларини кўриши белгиланган.

Юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан 2 дона “ISUZU” автобуслари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан 3 дона енгил автомобиллар билан таъминланди. Мазкур автомобиллар хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари транспорт воситаларининг светографик схемалари, махсус ёруғлик ва товуш сигналлари берувчи мосламалар билан жиҳозланиб, хизмат фаолиятида фойдаланиб келинмоқда.

photo_2019-08-19_20-33-31.jpg

Хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган бу каби амалий чора-тадбирлар туристлар хавфсизлигини таъминлашга катта ҳисса қўшиб, мамлакатимизнинг туристик жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.

16 428
Ўлмас БАРОТОВ, ЎзА