ЎзА Ўзбек

16.08.2019 Чоп этиш версияси

Афиша: август ойидаги фотокўргазмалар ва кўргазмалар

Афиша: август ойидаги фотокўргазмалар ва кўргазмалар

Юртимизда ташкил этилаётган кўргазмалар ўз навбатида мамлакатимиз туристик салоҳиятини ошириш, аҳоли маданий савиясини бойитиш учун хизмат қилмоқда. Эътиборингизга жорий йилнинг август ойида пойтахтимизда ташкил этилаётган маданий кўргазмалар ҳақидаги маълумотларни ҳавола этамиз.

5-19 август кунлари Тошкент фотосуратлар уйида Бобур Алихўжаев ва Гаянэ Аванесян ижодий ишланмаларидан иборат “Хэштэг” номли фотокўргазма бўлиб ўтмоқда.

20 - август. Икуо Хираяма номидаги Халқаро маданият карвон саройининг катта залида Мустақиллигимизнинг 28- йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Амалий санъат шўъбаси фаолиятига бир назар» мавзусида кўргазма ўз ишини бошлайди. Кўргазма 3- сентябрь куни якунланади.

21- август. Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида “Ватан менинг нигоҳимда” номли расмлар кўргазмаси иш бошлайди. Кўргазма 4 - сентябргь куни якунланади. 

27- август. Тошкент фотосуратлар уйида биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишлаб, «Ўзбекистон халкаро эътироф остонасида» номли фоторасмлар кўргазмаси ташкил этилади. Кўргазма 2 сентябргача давом этади. 

Шунингдек, август ойининг учинчи ўн кунлигида Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан Тошкент фотосуратлар уйида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!”, “Қудратимиз – бирлик ва хамжиҳатликда», “Ўзбекистон умумий уйимиз”, “Энг улуғ, энг азиз” номли фотокўргазмалар ташкил этилиш режалаштирилган. 

20 020
ЎзА