ЎзА Ўзбек

09.03.2020 Чоп этиш версияси

АҚШда яна бир ўзбек маҳсулоти савдо уйи очилди

АҚШда яна бир ўзбек маҳсулоти савдо уйи очилди

Нью Йорк шаҳрида “SAG” ўзбек гиламлари ва “Gulnor” ипак маҳсулотлари савдо уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Снимок.JPG

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси хабарига кўра, ушбу савдо уйи АҚШдаги иккинчи ўзбек миллий енгил саноат маҳсулотлари намойиш майдони бўлиб, бундан аввал 2019 йилда Филадельфия шаҳрида ҳам ана шундай савдо маркази очилган эди.

Уларнинг очилиши ўзбек ҳунармандчилик маҳсулотлари савдосини оммалашиши билан бирга халқимиз тарихи ва маданиятини халқаро ҳамжамиятга тарғиб қилишга хизмат қилади.

Снимок 2.JPG

Ҳозирги кунда “SAG” корхонаси томонидан АҚШда ташкил этилган иккита савдо уйига  300 минг доллар қийматидаги гилам ва гилам маҳсулотлари етказиб берилган.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар ўзбек гиламлари сифати ва жозибадорлигини юқори баҳоладилар, халқаро бозор маҳсулотларига рақобатбардошлигини қайд этдилар, дейди “SAG” корхонаси иш юритувчиси Саида Ҳакимова.

Зуҳра МИРЗАБОЕВА тайёрлади


14 285
ЎзА