ЎзА Ўзбек

06.08.2019 Чоп этиш версияси

“Ўзбекистон Ҳиндистон учун истиқболли сайёҳлик масканидир”

“Ўзбекистон Ҳиндистон учун истиқболли сайёҳлик масканидир”

Ўзбекистонда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш республика маркази ҳамда Ҳиндистон миллий гидлар федерацияси I Халқаро Ўзбекистон-Ҳиндистон гидлар конгрессини ўтказди.

– Мақсад туризм ва экскурсия фаолияти соҳасида янги қўшма лойиҳаларни яратиш, малакали гидлар тайёрлаш ва уларни рағбатлантириш, – дейди Туризмни ривожлантириш қўмитаси вакили Шерзод Султонов. – Шунингдек, Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси, табиий бойликларини тарғиб қилиш, ҳиндистонлик сайёҳлар учун янги экскурсия дастурларини ишлаб чиқиш, кадрлар алмашинуви ва бошқа кўплаб долзарб масалалар ўрин олган. Биз конгресснинг ҳар бир иштирокчиси ўзи учун бирор фойда – янги билимлар, алоқалар ва ўз бизнесини йўлга қўйиш ёки ривожлантириш учун туртки бўлишига ишонаман.

photo5350455780031179718.jpg

Ўзбекистон-Ҳиндистон I Халқаро гидлар конгресси дўстона ва ҳамкорлик муносабатларни янада ривожлантириш ва рағбатлантириш учун илк платформа бўлди. Шунингдек, бундай тадбирлар сайёҳлик маҳсулотларини дифференциаллаш ва мамлакатларимизда MICE туризмини ривожлантиришга кўмак беради.

photo5350688730467380077.jpg

photo5350455780031179719.jpg

– Ўзбекистон Ҳиндистон учун истиқболли сайёҳлик масканидир, – деди Ҳиндистон миллий гидлар федерацияси президенти жаноб Ажай Сингх. –Бугунги тадбирда ҳинд сайёҳлик бизнесининг 170 нафар вакили қатнашаётгани ҳам бунинг исботидир. Биз мамлакатингизнинг сайёҳлик салоҳияти билан танишиш, келажакда Ҳиндистонда оммалаштириш ва меҳмондўст ўлкангизда сайёҳлар оқимини кўпайтириш тарафдоримиз. Шунингдек, гидлар тайёрлаш ва уларнинг касбий фаолияти бўйича ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан тажрибамизни баҳам кўришдан мамнунмиз, чунки биз уларни “дунё элчилари” деб биламиз.

Ушбу конгресс доирасида Ҳиндистон ва Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари ўртасида B2B майдонини яратиш, Ҳиндистон миллий гидлар федерациясининг XXII миллий конгрессини ўтказиш, икки мамлакат гидлари ўртасида маҳорат дарслари ва тажриба алмашишни кўзда тутувчи Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб инфо-тур ташкил қилишга келишиб олинди.

14 687
ЎзА