Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.07.2017 19:34 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон рақамли телевидениега ўтмоқда

Кун сайин ўзгариб, жадал ривожланиб бораётган телевидение соҳасига бугунги кунда тасвир ва овоз сифатини янада яхшилаш бўйича юқори талаблар қўйилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан маълум қилишларича, мамлакатимизда бу йўналишда замонавий рақамли технологиялар кенг миқёсда жорий қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 июлда қабул қилинган “Рақамли телеэшиттиришларга ўтиш ва ер усти аналог телеэшиттиришларни тўхтатишга доир амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мамлакатимизнинг барча вилоятларида ер усти аналог телеэшиттиришларни эфирга узатиш белгиланган жадвал асосида бекор қилинади. Биринчи навбатда, эски шаклда сигнал узатиш дастлаб Тошкент шаҳрида, 2018 йилнинг 5 декабрига қадар эса юртимизнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич тўхтатилади.

Рақамли форматнинг афзаллиги шундаки, бунда стереотовуш ва товуш 5.1 форматда узатилади. Телевизорга бешта оддий ва битта паст частотали колонка уланиладиган бўлса, уй кинотеатри сифатига эришиш мумкин бўлади. Айни пайтда иккита миллий телеканал кўрсатувларни HD форматида эфирга узатмоқда. Бошқа телеканаллар ҳам сифатли HD форматига босқичма-босқич ўтади.

Мамлакатимизда барча аҳоли пунктларини рақамли телевидение билан қамраб олишни таъминлаш мақсадида 90 қувватли ва 404 камқувватли узатиш қурилмаларини ўрнатиш режалаштирилган. Бундан ташқари, сунъий йўлдош алоқа операторининг маълум сегментини ижарага олиш ҳисобидан маҳаллий аҳолининг рақамли телевидение хизматларидан кенг фойдаланиш имконияти яратилади, давлат телерадио дастурлари олис аҳоли пунктларига ҳам етказилади.

Рақамли телевидениени кўришни истаган оддий томошабин ўз телевизорининг DVB-T2 стандартига мос келишини текшириб кўриши лозим. Айни пайтда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган аксарият замонавий телевизорлар мазкур стандартдаги рақамли тюнер билан жиҳозланган. Юртимизда нафақат рақамли сигнални қабул қиладиган, балки Smart-TV ва IP-TV технологияларига ҳам мос келадиган замонавий телевизорлар ишлаб чиқарилмоқда.

Роман Бондарчук, ЎзА
5 319






Все о погоде - Pogoda.uz