ЎзА Ўзбек

16.01.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон мобиль интернет тезлиги рейтингида юқори поғонага кўтарилди​

Ўзбекистон мобиль интернет тезлиги рейтингида юқори поғонага кўтарилди​

Ирландиянинг "Ookla" компанияси "Speedtest.net" сервис хизмати томонидан тузилган "Speedtest Global Index" ойлик рейтингини чоп этди. Унда 2019 йил якунлари бўйича дунё миқёсидаги мобиль ва симли интернет тезлигига оид маълумотлар келтирилган.

Янги рейтингда Ўзбекистон белгиланган ва мобиль интернет тезлигининг ўсиш кўрсаткичлари бўйича юқори поғонага кўтарилган.

Масалан, мамлакатимизда симли интернетнинг ўртача тезлиги йил давомида секундига 12,38 Мегабитга ўсиб, секундига 22,49 Мегабитни ташкил этган. Ўзбекистон бир поғона юқорига кўтарилиб, 177 мамлакат ичида 108-чи ўринни эгаллаган.

Мамлакатимиз, шунингдек, мобиль интернет тезлиги бўйича ҳам икки позиция юқорига кўтарилиб, 134-чи ўринни эгаллади.

"Speedtest.net" хизмати ушбу рейтингни ўзларининг уланиш тезлигини текшириб кўриш мақсадида ушбу хизматдан фойдаланадиган фойдаланувчилардан олинган маълумотлар асосида тузади.

16 249
Роман БОНДАРЧУК, ЎзА