ЎзА Ўзбек

12.10.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Миллий университетида Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилди

Ўзбекистон Миллий университетида Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Миллий университетида Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий университет ректори Аваз Марахимов, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ғолибжон Ботиров, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директор ўринбосари Баҳодир Сагдуллаев, Интеллектуал мулк агентлиги “Интеллектуал мулк консультатив маркази” давлат унитар корхонаси директори Мехриддин Мансуров, Интеллектуал мулк агентлиги бўлим бошлиғи Абдужалил Ўринбоев, “Интеллектуал мулк консультатив маркази” давлат унитар корхонаси Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Суннатилла Рахмонов ҳамда профессор-ўқитувчилар, докторантлар иштирок этди.

photo5265244994678139992.jpg

photo5265065890246929167.jpg

Ўзбекистон Республикасида Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказларини ташкил этиш бўйича фаолият 2017 йил 6 октябрда Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ўртасида тузилган “Ўзбекистон Республикасида Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказларини ташкил этиш бўйича Меморандум”га, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги “Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”га ПҚ-3365-сон Қарорига мувофиқ амалга оширилиб келинмоқда.

photo5265065890246929165.jpg

photo5264824603279207477.jpg

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетда Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилишидан кўзланган мақсад қуйидагилардан иборат:

– интеллектуал мулк соҳасига оид конференциялар, ўқув семинар-тренингларни ўтказиш, шунингдек илмий-методик ҳамда ахборот материалларини тарқатиш орқали жамиятда интеллектуал фаолият натижаларидан фойдаланиш ва уларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш масалаларини ташвиқот қилиш ҳамда оммалаштириш;

– ишланмалар муаллифларининг интеллектуал мулк соҳасига оид махсус маълумотлар базалари ва бошқа ахборот ресурсларидан янада кенгроқ фойдаланишини таъминлаш;

– интеллектуал фаолият натижаларини яратиш, улардан фойдаланиш ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш масалалари бўйича маслаҳат бериш;

– ишланмалар муаллифларининг патент тадқиқотларини ўтказиши, ўз ишланмаларини тижоратлаштиришда патент маълумотларидан фойдаланиши учун зарур кўникмалар шакллантириш орқали илмий-техник ишланмалар самарадорлигини оширишдан иборатдир.

Университет илмий-тадқиқот
бўлими медиа хизмати

10 339
ЎзА