ЎзА Ўзбек

25.03.2018 11:08 Чоп этиш версияси

Замонавий фан-техника янгилиги


Ўзбекистон Республикаси Давлат тест маркази мутахассиси Низомиддин Очилов «Чет тилларни билиш даражасини баҳолашнинг Миллий тест тизими» дастурини ишлаб чиқди. Дастурга Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ДГУ 04964 рақамли гувоҳнома ҳам берилди.

Мазкур дастур хорижий тилни билиш бўйича ўзининг билим ва малака даражасини аниқловчилар учун қулай ҳисобланади.

— Бу дастур амалиётга татбиқ этилса, қоғозни тежаш, синовнинг натижасини тезгина аниқлаш ва масофадан туриб тест топшириш имкониятини беради. Бундай афзалликларга эга мазкур дастурни бугунги кун замонавий фан-техникаси учун энг муҳим янгиликлардан бири дейиш мумкин, – дейди Давлат тест марказининг чет тилларини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқарма бошлиғи Сардор Ражабов.


Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
16 316