Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

27.11.2017 19:38 Чоп этиш версияси

Умумий таҳдидларга жамоавий жавоб

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази мутахассислари Халқаро электралоқа иттифоқи (ХЭИ) томонидан Молдова пойтахти Кишинёв шаҳрида ташкил этилган "Cyber Drill Alert" киберхавфсизлик бўйича минтақавий ўқув машқларида иштирок этди.

Ҳозирги кунда киберхавфсизлик, айниқса, иқтисодий жиноятнинг жадал ривожланаётган сегменти ҳисобланиб, бу интернет тармоғи фойдаланувчилар сонининг ошиши, ахборот технологияларининг барқарор ривожланиши ва такомиллашиб бориши билан боғлиқдир. "Cyber Drill Alert" киберхавфсизлик бўйича минтақавий ўқув машқлари турли мамлакатларнинг ахборот хавфсизлиги бўйича ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш бўйича амалий чоралардан бири ҳисобланади.

Жорий йилдаги ўқув машқлари доирасида мутахассислар минтақавий ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг қатор масалалари, давлат органлари ва тижорат банклари тизимларини бузишдан, маълумотлар баъзасини хакерлар ҳужумидан ҳимоя қилишнинг янги услуб ва технологияларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлди. Турли компьютер таҳдидларига қарши курашишнинг энг яхши тажрибаси намойиш этилди, энг хавфли компьютер вирусларининг дастурли кодлари таҳлил қилинди.

Машқлар иштирокчилари учун компьютер хавфсизлиги билан боғлиқ вазиятларга оқилона ва тезкор жавоб қайтаришга йўналтирилган махсус маҳорат сабоқлари ва тренинглар ташкил этилди. Инқирозли ҳолатлар ва хакерлик ҳужумлари, компьютер вируслари билан заҳарланишни симуляция қилиш эгалланган билим ва кўникмаларни такомиллаштириш имконини берди.

"Cyber Drill Alert" киберхавфсизлик бўйича минтақавий ўқув машқлари турли мамлакатлардан келган мутахассисларнинг тажриба ва фикр алмашиши, киберҳужумга қарши кураш ва жиноятчиларни излашга оид энг сўнгги услублар билан танишишга имконият яратди.

Роман Бондарчук, ЎзА
2 147






Все о погоде - Pogoda.uz