ЎзА Ўзбек

23.05.2019 Чоп этиш версияси

Учувчисиз самолётлар маҳсулот тарқатади

Учувчисиз самолётлар маҳсулот тарқатади


“Google” компанияси томонидан учувчи иштирокисиз ҳаво тижорат тизими ишлаб чиқилди. 

Тизимнинг илк фаолияти Австралия пойтахти Канберрада йўлга қўйилади. 

“The Guardian” нашрида хабар қилинишича, ушбу хизмат тизимига кўра, учувчисиз самолётлар онлайн тарзда харид қилинган маҳсулотларни савдо марказидан харидор манзилига етказиб беради.

Тизимдаги учувчисиз самолётлар ҳаракати 18 ой давомида синовдан ўтказилиб, уларнинг шаҳар бўйлаб ҳаракатланиши Австралия фуқаролик авиацияси томонидан маъқулланган.

“Project Wing” деб ном олган ушбу тизимга ҳозирда шаҳардаги 100 та хонадон аъзоликка киритилган бўлиб, яқин кунларда тизимнинг хизмат доираси кенгайтирилиши режалаштирилган.

Австралия фуқаролик авиацияси маълумотига кўра, шаҳар бўйлаб учувчисиз самолётларнинг ҳаракати турар-жой бинолари, кўчмас мулк ва одамлар учун ҳеч қандай хавф пайдо қилмайди.

3 489
З.Мирзабоева, ЎзА