Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.02.2018 19:20 Чоп этиш версияси

Учқудуқда шамол генератори ишга тушди

Навоий кон-металлургия комбинатининг Шимолий кон бошқармаси Ахборот-коммуникация технологиялари маркази электромеханиги Элбек Холбоев шамол генератори яратди.

Тўғри, Шимолий кон бошқармасининг йилига 716 миллион кВт.соат электр энергиясига эҳтиёжи мавжуд. Корхона мутахассиси яратган қурилма соатига атиги 2 киловатт электр энергияси ишлаб чиқаради. Йирик корхона учун мазкур қирилма арзимас бўлиб туюлса-да, Учқудуқ туманида жойлашган корхона ҳудудида ердан ўн метр баландликда шамол потенциали анча юқори бўлиб, бундан самарали фойдаланиш корхонанинг жами энергияга бўлган эҳтиёжининг ярмини қондириши мумкин.

Экологик тоза, муқобил энергия манбаи ҳисобланган мазкур генератор шамолнинг тезлиги 3 метр/секундга етганида электр токи ишлаб чиқара бошлайди.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
17 913