ЎзА Ўзбек

21.02.2020 Чоп этиш версияси

Тожикистонда мобиль интернет сифати ёмонлашмоқда

Тожикистонда мобиль интернет сифати ёмонлашмоқда

“Speed-test Globalindex” ташкилотининг 2020 йилги интернет тезлиги глобал индексида мамлакат 132 ўриндан 133 ўринга тушди. Рейтингда ҳаммаси бўлиб 140 давлат келтирилган.

Уланиш тезлиги фақат Ироқ, Афғонистон, Венесуэлада ёмон. Тожикистонда мобиль интернет дунёдаги энг секин ишлайдиганлар хилидан, айни пайтда унинг нархи ҳам салкам энг юқори, бир гигабайти учун деярли 5 доллар тўлашга тўғри келади. 

Халқаро ташкилотлар маълумотига кўра, Тожикистонда мобиль интернет тараққиёти кузатилмаётгани бир неча сабабларга бориб тақалади:

– Рақобат йўқ. Мана беш йилдирки барча компаниялар трафикни давлат провайдеридан белгиланган қийматда сотиб олади.

– Бошқа сабаби – шу йиллар мобайнида расмийлар томонидан алоқа операторларига солинган катта жарималар.

– Яна алоқа учун қўшимча солиқлар – қўшимча қиймат солиғи, акциз, лицензия йиғимлари, пул айланмасидан солиқ. Бу қадар оғир солиқ юки билан компаниялар шунчаки ривожлана олмайди.

Мамлакат алоқа хизматидагилар уланиш ёмонлигининг бошқа сабабларини келтиришади. Ҳукумат алоқа яқин вақтларда яхшиланишига ваъда бермоқда.

Халқаро ташкилотлар маълумотига кўра, ўн йил илгари мобиль хизматлар тараққиёти даражаси бўйича Тожикистон Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллаган. Аммо сўнгги йилларда мамлакат етакчилик мавқеини бой берди.

7 444
ЎзА