Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.07.2018 15:30 Чоп этиш версияси

Telegram фойдаланувчилари мессенжер ишида узилишлар бўлаётганидан шикоят қилишди

Telegram фойдаланувчилари мессенжер ишида узилишлар бўлаётганидан шикоят қилишди Якшанба куни бир қатор мамлакатларда Telegram мессенжери фаолиятида муаммолар кузатилди. Интернет ресурслар фаолиятини кузатадиган Downdetector хизмати маълумотидан ана шундай хулоса келиб чиқади, деб хабар бермоқда ТАСС.

Носозлик Москва вақти билан соат 11:00 атрофида қайд этилган. Фойдаланувчилар серверга улана олмаслик (48%), ўз мессенжерларига кира олмаслик(27%) ва хабарларни юбора олмаётганликларидан (23%) шикоят қилишган.

Фойдаланувчилар маълумотларига қараганда Италия, Испания, Австрия, Чехия, Греция, Туркия, Украина ва Белоруссия энг кўп муаммоларга дуч келмоқда. Шунингдек, Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Казан, Самара, Екатеринбург ва Новосибирск аҳолиси томонидан носозликлар ҳақида хабарлар юборилган.

Эслатиб ўтамиз, март ва июнь ойларида ҳам бутун дунё бўйлаб Telegram мессенжери ишида узилишлар қайд этилган эди.

Н. Тошпўлатова, ЎзА
5 149