ЎзА Ўзбек

05.03.2020 Чоп этиш версияси

Талабанинг маълумотнома олиши янада осонлашди

Талабанинг маълумотнома олиши янада осонлашди

Ишга жойлашиш, Мудофаа ишлари бўлимига мурожаат қилиш ёки банкдан маълум хизматларни олишда ва бошқа ҳолларда ариза берувчи ўқиш жойидан маълумотнома тақдим этиши лозим.

Одатда, у таълим муассасасида берилади. Бироқ бугунги кунда ушбу маълумотномани интернет ёрдамида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш мумкин, бу эса талабанинг ушбу хизматни олишда эскирган усулдан фойдаланишга вақт сарфламасдан уни ўқиш ёки ўз-ўзини ривожлантиришга эътиборини қаратишига шароит яратади.

“Ўқиш жойидан маълумотнома олиш“ хизмати автоматлаштирилган бўлиб, ҳужжатни шахсий кабинетда ҳужжатлар репозиторийсида сақлаш ва чоп этиш имконияти билан дарҳол тақдим этилади.

Хизматни топиш жуда осон, my.gov.uz сайтидаги қидирув майдонига “ўқиш, маълумотнома, таълим“ калит сўзларни ёзиш орқали ёки “Таълим“ тоифасига ўтиш кифоя. Натижада талаба тўғрисида таълим муассасаси, номи, таълим тури ва қабул қилинган йилга қадар батафсил маълумот электрон ҳужжат шаклда берилади.

Маълумотномани олишда таълим муассасасига бевосита мурожаат қилишни ва уни беришда навбатда кутишни истисно этиш йўли билан енгиллаштириш мақсадида жорий этилди.

Таъкидлаш жоизки, ЯИДХП орқали олинган ҳужжатлар қонуний ва давлат органларига ЯИДХПда шакллантирилган ҳужжатларни қабул қилишни рад этиш қатъиян ман этилади.

Хизмат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази, UZINFOCOM ягона интегратори ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ишга туширилди.

8 478
ЎзА