ЎзА Ўзбек

22.11.2017 10:55 Чоп этиш версияси

“Science Leader” Web of science award номинацияси бўйича ғолиблар тақдирланади

“Science Leader” Web of science award номинацияси бўйича ғолиблар тақдирланади
Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги, халқаро Clarivate Analytics компанияси ва “E-LINE PRESS” МЧЖ ҳамкорлигида Халқаро илм-фан кунига бағишлаб “Science Leader” Web of science award халқаро соврин ғолибларини тақдирлаш ўтказилади.

Халқаро соврин билан жаҳон илм-фани ривожига ҳисса қўшаётган, илмий билимларни тарғиб қилаётган, шунингдек, илмий фаоллиги юқори бўлган етакчи олимлар мукофотланади.

Номзодларнинг илмий ишларини самарадорлиги халқаро илмий-таҳлилий “Web of Science” электрон маълумотлар базасига кирган ахборот ресурсларида чоп этиладиган илмий мақолалар ва уларга ҳаволалар асосида баҳоланади.

Халқаро “Science Leader” Web of science award соврини билан тақдирлаш маросими 2017 йилнинг 27 ноябрm куни Тошкент шаҳридаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида бўлиб ўтади.

9 587