ЎзА Ўзбек

24.01.2018 19:22 Чоп этиш версияси

Сарҳисоб: Давлат органлари веб-сайтлари орасида Молия вазирлигининг расмий сайти энг оммабопи бўлди

«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази Ягона давлат интерфаол хизматлари порталининг 2017 йилдаги фаолиятини сарҳисоб қилди

Ҳисобот даврида давлат интерактив ва автоматлаштирилган хизматларини такомилаштириш ҳамда оммалаштириш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, ишбилармонлик, кўчмас мулк операциялари, солиққа тортиш, давлат ҳужжатлари бериш каби соҳаларда янги интерактив хизматлар ишлаб чиқилди.

Амалга оширилган ишлар туфайли ўтган йилнинг охирига келиб, порталда рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 239 мингдан ошди. Янги хизматлар жорий этилиши билан бирга, ЯДИХП мавқеи ҳам ортиб бормоқда, аксарият одамлар давлат органларига қоғоз орқали эмас, балки электрон тарзда мурожаат қилишни афзал кўрмоқда. Шундай қилиб, 2017 йил давомида порталга хизматлардан фойдаланиш юзасидан 762 мингдан ортиқ ариза келиб тушган. Ўтган йил декабрь ойининг ўзида 91 минг хизмат кўрсатилган. Бу хизматларнинг 92 фоизини божхона хизматлари ташкил этган. Ташқи савдо шартномалари ҳақида маълумот тақдим қилиш, божхона органларига юк декларациясини электрон тарзда топшириш хизматлари шулар жумласидандир.

2017 йилда давлат органлари орасида энг оммабопи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг веб-сайти бўлди. Молия вазирлигининг бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича интерактив хизматларига 34 мингдан ортиқ фойдаланувчи мурожаат қилган. Бундан ташқари, ҳукумат портали (gov.uz) га 13 минг фойдаланувчи ташриф буюргани ва у 79 минг мартта кўрилгани қайд этилган.

Роман Бондарчук, ЎзА
13 001