ЎзА Ўзбек

21.02.2020 Чоп этиш версияси

Нима учун жисмоний шахслар ​IMEI кодини рўйхатдан ўтказишга 44,600 сўм тўлайди​ ёхуд “мағзава билан болани тўкиб юборманг"​

Нима учун жисмоний шахслар ​IMEI кодини рўйхатдан ўтказишга 44,600 сўм тўлайди​ ёхуд “мағзава билан болани тўкиб юборманг"​


Фуқароларнинг жамият ва давлат бошқарувида иштирокини кенгайтириш учун асос солинган “Менинг фикрим” сайтида фойдаланувчиларнинг фаоллиги ошиб бормоқда.

Порталда бугунги кунда долзарб бўлган барча мавзулар — дарахтларни кесиш, автомобил ойналарини қорайтириш, Наманган вилоятида пиёдалар учун кўприк қуриш ёки Оролбўйи ҳимояси кабиларни учратиш мумкин.

Айни вақтда порталда 3 минг 285 та жамоавий мурожаатлар бўлиб, уларга 24 минг 524 изоҳлар қолдирилган. Демак, одамлар бефарқ эмас.

Таклифларнинг ҳаммаси ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида кўриб чиқилиши учун 10 мингта овоз йиғмайди. Аммо ҳамма мурожаатлар эътиборга олиниши шубҳасиз.

IMEI ФЕНОМЕНИ

Шу кунларда “Менинг фикрим” веб-порталидаги “Мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш ҳақида” таклиф феноменал тарзда 10 мингта овоз йиғди. 

Муаллиф фикрига кўра рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш тўловни эса умуман бекор қилиш керак. Унинг ёзишича, ҳозирги глобаллашув даврида аҳолини қўллаб-қувватлаш, ортиқча тўловларни бартараф этиш муҳим. 

Оммавий акс-садо аниқ. Автомобиль ва "тонировка" барчага тегишли бўлмаса, мамлакатда телефонлар сони автомобилларга қараганда ўн баробар кўпдир. Таклифда мобил қурилманинг халқаро идентификатори бўлган IMEI кодини рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш айтилмаяпти.

IMEI кодининг фойда ва аҳамияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш учун олиб борилган тушунтириш ишлари ўз самарасини берди. Истеъмолчилар IMEI рақамига кўра, "кулранг" импортга қарши курашиш ва ўғирланган телефонларни узоқдан ​блокировка қилиш мумкин эканлигини тушунмоқдалар.

ТЕЛЕФОНЛАРНИ ЎҒИРЛАШ ЭНДИ БЕФОЙДА

Украина: барча мобил қурилмаларни мажбурий IMEI рўйхатдан ўтказиш 2009 йилда жорий этилган.

Озарбайжон: рўйхатга олиш тизими 2013 йил май ойида ишлай бошлади.

Қозоғистон: IMEI-код + СИМ-карта + шахсий ИИН схемаси бўйича қурилмаларни мажбурий рўйхатдан ўтказиш қоидалари 2019 йилда кучга кирган.

Туркия: 2006-2010 йилларда Туркияда IMEI бошқарув тизими 10,5 миллиард доллар миқдорида қўшимча солиқ даромадини олиб келди. Уяли телефонларни ўғирлаш ҳолатлари деярли 95 фоиз камайди.

Россия. Солиқдан бўйин тортиб ноқонуний ёки ҳисобга олинмаган ҳолда мобил қурилмаларни олиб кириш натижасида Россия бюджетининг зарари йилига умумий ҳажми 16,6 миллиард рублни (260 миллион доллардан ортиқ) ташкил этади.

Қўшниларимиз айтганидек: “Қозоғистонда уяли телефонлар ўғирлигини бефойда қилдик“.

“БУНДАН КИМГА ФОЙДА БОР?“

“Менинг фикрим” веб-порталида фақат мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш ва уни бепул қилиш таклиф этилаётган бўлса, рўйхатга олишни тўхтатишни таклиф қилаётганлар ҳам бор.

Бундай таклифларнинг қаердан чиқаётгани ва бундан кимга фойда борлигини билиш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Шамсутдиновнинг келтирган бир нечта рақамларга назар ташлаймиз. Рақамларни диққат билан ўрганиб чиқинг.

2018 йил. Юртимизга умумий қиймати 1,8 миллион долларга тенг 13,5 мингта телефон олиб келинган.

2019 йил. Ўн ой давомида январдан-октябргача 5,5 миллион долларлик 80 мингта телефон олиб кирилган ва икки ой ичида, 2019 йил ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистонга расман олиб кирилган мобил телефонлар сони 17,4 миллион долларга тенг 460,8 минг донани ташкил этди.

2020 йил. Бир ярим ой ичида мамлакатга умумий қиймати 8,5 миллион долларига тенг 110,4 та қурилма олиб кирилди.

Рақамларга кўра, 2019 йил охирига келиб мамлакатда мобил қурилмалар импорти кескин ўсгани кўринади. Аммо аслида, 2018 йилда 13,5 мингта телефон эмас, балки 400 мингдан 500 мингтагача қурилмалар олиб келинмаганлигига ҳеч ким кафолат беролмайди.

Шу боис бозорларимизда юз минглаб телефонлар ноқонуний равишда сотилган деб тахмин қилишимиз мумкин ва бундай сотувдан тушган маблағлар давлат бюджети ҳисобини айланиб ўтган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридан сўнг, ушбу норматив ҳужжатда белгиланган қоидалар натижасида бюджет даромадлари мобил қурилмалар импортидан сезиларли даражада ошди. 

Мана, статистика:

2018 йил — 5,1 миллиард сўм.
2019 йил, январь-октябрь —10,3 миллиард сўм.
2019 йил, ноябрь-декабрь — 27,2 миллиард сўм.
2020 йил, биринчи ярим йилликда — 22,2 миллиард сўм маблағ келиб тушди.

Бу пуллар соядан чиқди. Адолатсиз рақобат мақсадида солиқ тўлашдан бўйин тортган одамларга бу аниқ хуш келмади. 
Мобил қурилмаларни қонуний равишда олиб кириб сотаётганлар учун қабул қилинган қарор адолатли рақобатда ғолиб бўлишга ёрдам бермоқда.

БУ КЎПМИ ЁКИ ОЗМИ?

Энди нима учун IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахслар 44,600 сўм тўлайдилар (IMEI кодининг асосий ҳисоботидан 20 фоиз).
Чиндан ҳам жуда кўпми? 

Статистикага кўра, фойдаланувчилар ўртача ҳар икки йилда мобил телефон ва смартфонларни ўзгартирадилар. Агар тўловни икки йилга ажратсак, ойига 1858 сўм бўлади. Телефонни ҳар йили ўзгартирсангиз ҳам, ойига 3717 сўм. 

ОЙИГА ТЎЛАГАН 3717 СЎМ ҚАЕРГА КЕТМОҚДА?

Биринчи навбатда, IMEI асосида рўйхатга олиш тизими учун ускуналар ва технологиялар учун.

Мамлакатда, айниқса қишлоқ ва чекка ҳудудларда, сайёҳлик ва дам олиш жойларида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш учун.

Давлат муассасаларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун.

Шу каби мақсадлар учун маблағлардан мақсадли фойдаланилиш Парламент назорат қилади, бу эса маълумотлар тиниқлигини таъминлайди.

“МАҒЗАВА БИЛАН БОЛАНИ ТЎКИБ ЮБОРМАНГ“

Мобил қурилмаларнинг IMEI-код рўйхатидан ўтказиш мавзуси ҳар биримизга тегишлилиги фаол қизиқиш билан тасдиқланган ҳақиқатдир. Бир неча кун ичида уни 74 мингдан ортиқ киши томоша қилди ва 400 дан ортиқ изоҳ қолдирди.

Фақатгина рўйхатдан ўтиш қиймати, жараённи соддалаштириш билан боғлиқ низоларда “мағзава билан болани тўкиб юбормаслик“, “кулранг бозор“ тарафдорларига ютқазмаслик муҳимдир.

IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш унинг ҳаётийлиги ва фойдалилигини исботлади. Бу ҳаётимизни хавфсиз қилмоқда. Бу бизни, мамлакат фуқароларини, бюджетга қайтиб келган миллиардлаб ноқонуний молиявий оқимларни ёпиш орқали янада бойитмоқда.


12 674
Сайёра ШОЕВА, ЎзА