ЎзА Ўзбек

16.04.2020 Чоп этиш версияси

Навоийлик мактаб ўқувчиси “АntiCOVID-19” қурилмасини яратди

Навоийлик мактаб ўқувчиси “АntiCOVID-19” қурилмасини яратди

Навоий шаҳридаги 4-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Сухроб Ҳайдаров томонидан яратилган “АntiCOVID-19 Uzbekistan” ускунасининг бир нечта нусхалари синов учун Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига топширилган.

– Мени Туркия ва Жанубий Кореядаги дўстларим қўллаб-қувватлади, – дейди С.Ҳайдаров. — Хусусан, туркиялик талаба Ниязик Башимова iOS тизими учун дастур ёзди ва Ли Чан Гонг ва Ким Чи Хва “АntiCOVID-19 Uzbekistan” ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича маслаҳат берди. Ускунанинг ишлаш усули жуда осон, шунчаки қурилмаган яқинроқ келиб пешонангизни тутинг. Натижада масофадан ўлчаш қурилмаси сизда инфекцион ҳарорат бор ёки йўқлигини аниқлаб беради. Қурилма ичига инсон танасининг ҳароратини ўлчайдиган махсус сенсор — лазер тезлиги ўрнатилган.

Бундан ташқари, ҳар ким ўз телефонига ўрнатиши мумкин бўлган iOS ва Android тизимлари учун дастур яратилди. Қўшимча дастурлар ҳам бир хил асосда ишлайди. Одамлар гавжум бўлган жойларда қурилма COVID-19 ҳолатлари бор ёки йўқлигини аниқлашга ёрдам беради. 

photo_2020-04-16_16-36-03.jpg

photo_2020-04-16_16-36-20.jpg

9 184
Сирож АСЛОНОВ олган суратлар, ЎзА