ЎзА Ўзбек

14.08.2019 11:44 Чоп этиш версияси

Мультииндикатор кластер кузатувини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди

Мультииндикатор кластер кузатувини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегалов ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн билан Мультииндикатор кластер кузатувини ўтказиш масалаларини муҳокама қилиш юзасидан учрашув ўтказди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2020 йилда Мультииндикатор кластер кузатувини - МИКК (Multiple Indicator Cluster Survey - MICS) ўтказади. Ушбу сўровни ўтказиш бўйича ЮНИCЕФ Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан ҳамкорлик қилади. МИКК мамлакатда охирги марта 2006 йилда ўтказилган.

Мультииндикатор кластер кузатуви (МИКК) – бу 1995 йилда ЮНИCЕФ томонидан ишлаб чиқилган, халқаро миқёсда тан олинган, уй хўжаликларини ўрганадиган тадқиқот ҳисобланади. Бу дунёдаги болалар ва аёллар тўғрисидаги энг катта статистик маълумот манбаларидан биридир.

1.jpg

Сўнгги йигирма йил ичида МИКК 100 дан ортиқ мамлакатларда ўтказилиб, бунинг натижасида болалар ва аёллар фаровонлигининг асосий кўрсаткичлари бўйича маълумотлар тўпланди ва уларнинг ҳаётини яхшилашга қаратилган сиёсатни шакллантиришга ёрдам берди.

Бу Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг миллий маълумотлар сифатини яхшилаш ва халқаро миқёсда таққослаб бўладиган маълумотларни тўплаш бўйича олган мажбуриятларига мувофиқ келади. МККмамлакатнинг Барқарор Тараққиёт Мақсадларига эришишга йўналтирилган саъй-ҳаракатларида ёрдам беради.

2.jpg

Кузатув соғлиқни сақлаш, овқатланиш, таълим ҳамда болалар ва аёллар фаровонлигига таъсир кўрсатадиган бошқа муҳим устуворликлар билан боғлиқ масалаларга ўз эътиборини қаратади.

Эслатиб ўтамиз, МИКК мамлакатда охирги марта 2006 йилда ўтказилган.

ЎзА
1 901