ЎзА Ўзбек

27.09.2017 11:19 Чоп этиш версияси

Мирзо Улуғбек номидаги инновация марказига пресс-тур уюштирилди

Кеча – 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Мирзо Улуғбек номидаги инновация марказига пресс-тур уюштирилди. Бу ҳақда вазирликнинг расмиий сайти хабар берди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 30 июнида эълон қилинган «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра АКТ маҳсулотлари экспортини кўпайтириш, шунингдек, маҳаллий ва хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги инновация маркази ташкил этилди. Марказга Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида фаолият кўрсатаётган дастур ишлаб чиқарувчилари аъзо бўлишлари мумкин, дейилади хабарда.

Пресс-тур давомида марказга аъзо бўлган илк ишлаб чиқарувчилар сифатида DataSite Technologies ҳамда NewMax Technology каби компанияларга ташриф буюрилди. Қизғин суҳбатларда журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

8 652