ЎзА Ўзбек

04.09.2019 Чоп этиш версияси

Халқаро компаниялар консорсиуми Жиззахда йирик лойиҳани амалга оширади

Халқаро компаниялар консорсиуми Жиззахда йирик лойиҳани амалга оширади

Бу ҳақда вилоятда бўлиб ўтган иккинчи халқаро инвестиция форумида Германиянинг “HPO Service” компаниясининг лойиҳалар бўйича менежери Валерий Ларин маълум қилди. 

Жиззах вилояти ҳудуди табиий қазилмаларга, айниқса, яримметал рудаларга бой. Шу имкониятни ҳисобга олган Германиянинг “HPO Service”, Американинг “Intertech Process Technology”, Канаданинг “SERPO Mineral Systems” ва Даниянинг “Alliance Capital” компанияларининг халқаро консорсиуми Фориш туманида Учқулоч полиметалл рудалар кони базасида кон-бойитиш мажмуасини қуришни режалаштирмоқда.

– Лойиҳа қиймати 450 миллион долларга баҳоланмоқда, – деди Валерий Ларин. – У беш босқичда амалга оширилади. Мажмуа йилига 5 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга бўлади. Унда рух, қўрғошин ва кадмий концентрати ишлаб чиқарилади. Маҳсулотнинг бир қисми Жиззах аккумулятор заводига етказиб берилади.

Инвесторлар жорий йил охирига қадар кондан фойдаланиш учун лицензия олишни режалаштирмоқда.

26 762
Тошқул БЕКНАЗАРОВ, ЎзА