ЎзА Ўзбек

15.05.2019 17:18 Чоп этиш версияси

IT технологиялар бўйича изланаётган аёллар

IT технологиялар бўйича изланаётган аёллар

Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетида “TECHNOWOMENUZ” форуми ўтказилди. 

Мазкур тадбир Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ихтирочи аёллар маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилди. 

Форумда муҳандис ҳамда дастурчи хотин-қизларнинг илмий-техник салоҳиятини ошириш, уларни саноат ва ахборот коммуникация технологиялари соҳаларига кенг жалб қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

4..jpg

Икки кунлик форум доирасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Интелектуал мулк агентлиги ходимлари томонидан ўқув-семинарлар ўтказилмоқда. Ўзбекистон Ихтирочи аёллари маркази экспертлари эса маърузалар ўқимоқда.

Форум доирасида Хотин-қизлар қўмитаси тизимида фаолият юритаётган мутахассислар учун “Ахборот коммуникация технологиялари” бўйича ўқув-семинар ҳам ташкил этилди. Унда тингловчиларга замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари хақида асосий тушунчалар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль иловалар, шахсий компьютерлар билан ишлаш, ахборот хавфсизлиги асослари ва хавфсизликни таъминлаш масалалари ва бошқа замонавий IT технологияларга оид маълумотлар етказилди. 

Н.УСМОНОВА, ЎзА
1 275