ЎзА Ўзбек

11.03.2020 Чоп этиш версияси

IT-​лойиҳаларни қандай бошқариш ва қўллаб-қувватлаш мумкин?​

IT-​лойиҳаларни қандай бошқариш ва қўллаб-қувватлаш мумкин?​

Ушбу масалага бағишланган маҳорат дарсини IT-бизнесини ривожлантириш соҳасидаги таниқли булғор мутахассиси Ивайло Георгиев Амити университетининг Тошкент филиалида ўтказади.

Тадбирни маҳаллий IT-компаниялар асосчи ва директорлари, лойиҳа менежерлари учун Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT PARK) АҚШнинг Халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда ташкил қилишган.

IT Park маълумотларига кўра, маҳорат дарси доирасида IT-бизнесни ривожлантириш ва бизнес-жараёнларни ташкиллаштириш соҳасида менежментнинг долзарб масалаларига бағишланган лекция бўлиб ўтади. Ивайло Георгиев тадбир қатнашчиларига ўз соҳаларида пешқадам бўлган етакчи хорижий компания ва корхоналарнинг бизнес стратегияси ва новаторлик ечимлари тўғрисида сўзлаб беради.

У шунингдек, бизнес жараёнларини баҳолашда юзага келадиган асосий хатолар ва улардан қутилиб қолиш имконини берадиган услублар билан таништиради. Бизнес-тренер қатнашчиларга ўзининг кўп йиллик тажрибаси мисолида вазифалар бажарилиши давомийлигини самарали бошқариш ва мижозларнинг доим ўзгариб борадиган эҳтиёжларини қандай қондириш мумкинлиги тўғрисида маълумот беради.

Ивайло Георгиев "Kanban University"нинг аккредитациясини олган ўқитувчи, AgileDigm Incorporated консалтинг компаниясида SCRUM лойиҳаларини бошқариш услублари бўйича сертификатли тренер. Ивайло жараёнларни такомиллаштириш ва стратегик бошқариш бўйича 15 йиллик муваффақиятли тажрибага эга. У Болгария, Украина ва Грузиянинг энг йирик банклари, Software AG ва Nemetschek дастурлар ишлаб чиқарувчи компанияларда жараёнларни яхшилаш ва бизнес-стратегияларни амалга оширишга йўналтирилган ўқитиш ва баҳолаш бўйича хизматлар кўрсатган.

Маърузалар сўнггида барча хоҳловчилар Ивайло Георгиевга ўз саволлари билан мурожаат қилиши мумкин.

4 979
Роман БОНДАРЧУК, ЎзА