ЎзА Ўзбек

12.07.2019 Чоп этиш версияси

ИННОВАЦИЯ: бир кун эмас, ўн дақиқа кифоя!

ИННОВАЦИЯ: бир кун эмас, ўн дақиқа кифоя!

Тошкент давлат аграр университети томонидан ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича ишлаб чиқилган инновацион технологиялар Бўка тумани “Ёқутхон” фермер хўжалиги пахта майдонида намойиш этилди.

Кўсак қуртига қарши трихограмма тарқатишнинг икки хил кўринишдаги ускунаси яратилган экан. 

Бири ғўза чопиқ тракторлари орқасига тиркаладиган, трихограммани автоматик тарқатиш ускунаси бўлиб, ғўза қатор ораларига ишлов бериш билан бирга, трихограмма энтомофагини тарқатиб кетади. 

photo5278737544244210372.jpg

У трихограммани тарқатиш меъёрларини бошқариш ва совитиш мосламалари билан жиҳозланган. Яна бир ускуна трихограммани дронлар ёрдамида тарқатиш имконига эга.

Амалиётда трихограмма қўлда тарқатилганда битта ходим кун давомида бир гектарнинг 400 нуқтасига, энг кўпи 4-5 га майдонга тарқатиши мумкин. Бунда эса ўз муддатида, сифатли кураш имконияти мавжуд эмас. Дронлар орқали эса бир гектарга 9-10 минутда бу юмуш бажарилади.

Айни вақтда ушбу ускуналар фермер хўжалик раҳбарлари ва мутахассислар ўртасида катта қизиқиш уйғотмоқда.

11 099
ЎзА