ЎзА Ўзбек

10.09.2019 Чоп этиш версияси

Ҳиндистоннинг Ойга учирилган “Чандраян-2” зонди, ниҳоят, топилди

Ҳиндистоннинг Ойга учирилган “Чандраян-2” зонди, ниҳоят, топилди

Махсус алоқа воситалари кўмагида “Чандраян-2” зондининг Ойда турган жойи аниқланди, лекин у билан алоқа ўрнатиш иложи бўлмаяпти. 

Эслатиб ўтамиз, миссиянинг “Викрам” қўндириш аппарати 6-7 сентябрь кунлари Ой юзасига тушиши керак эди. Лекин қўниш олдидан аппарат билан алоқа узилган. “Кеча мутахассислар аппарат топилганини, аммо у ҳеч қандай сигнални қабул қилмаётганини маълум қилди. 

Зонд билан алоқани тиклаш учун камида 14 кун керак бўлади”, дейилади “ridus.ru” хабарида.

6 536
ЎзА