Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.10.2017 16:50 Чоп этиш версияси

"IBM" компанияси вакиллари билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида мамлакатимиз ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари ҳамда аппарат ва дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва етказиб бериш бўйича дунёнинг энг йирик компанияларидан бўлган "IBM" компанияси (АҚШ) вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда АҚШнинг "IBM" компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган. Мазкур ҳужжат ижроси доирасида ташкил этилган тадбир халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба ва инновацион ғоялар алмашишга хизмат қилади.

Учрашувда рақамли трансформация, молия-иқтисодиёт, таълим, тиббиёт, телекоммуникациялар соҳасига инновацион ечимларни жорий қилиш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Америкалик мутахассислар когнитив технологиялар ва энг сўнгги ишланмалардан бири бўлган "IBM Watson" тизими воситаларидан фойдаланишга доир янги лойиҳалар тақдимотини ўтказди. Ҳозир мазкур инновацион платформа негизида туризм, чакана савдо, ахборот технологиялари хизматлари, соғлиқни сақлаш ва нотижорат соҳа учун иловалар яратилган.

Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Роман Бондарчук, ЎзА
2 961






Все о погоде - Pogoda.uz