ЎзА Ўзбек

27.05.2019 Чоп этиш версияси

"Huawei"асосчиси Хитойнинг “Apple"га нисбатан жавоб чораларига қарши чиқади

"Huawei"асосчиси Хитойнинг “Apple"га нисбатан жавоб чораларига қарши чиқади


“Huawei Technologies" асосчиси Жэнь Чжэнфэй Пекин Американинг "Apple" корпорацияси маҳсулотларига қарши чеклов қўйишини кутмаяпти, бу ҳақда у "Bloomberg Television"га берган интервьюсида маълум қилди, дейилади www.vestifinance.ru хабарида. 

Хабарда келтирилишича, "Huawei" асосчиси , у шу каби жавоб чорасига қарши чиқишини билдирган. “Биринчидан, бу содир бўлмайди. Иккинчидан, юз бергудек бўлса ҳам, унга биринчилардан бўлиб қарши чиқаман” ,деган Жэнь Чжэнфэй. 

Жэнь Чжэнфэйнинг таъкидлашича, "Apple унинг устози. “Мен шогирд бўла туриб. Ўз устозимга қарши борган бўлармидим? Ҳеч қачон” дея қўшимча қилган у. 

ОАВ маълуломтларига кўра, ўтган ҳафтада “Goldman Sachs” таҳлилчиси Род Холл мижозлар қайдномасида "Apple" маҳсулотлари Хитойда тақиқлангудек бўлса, компания даромадлари 29 фоизга тушиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирган. II молиявий кварталда Apple маҳсулотлари сотувининг 17 фоиздан зиёдроқ ҳиссаси Хитой бизнесига тўғри келган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Америка ва Хитой ўртасидаги савдо зиддияти таъсирида АҚШ савдо вазирлиги Huawei ва унга боғлиқ юридик шахсларни “қора рўйхат”га киритишга қарор қилганини маълум қилди. Шундан сўнг хитойлик интернет фойдаланувчилари АҚШнинг ушбу чорасига жавоб тариқасида “Apple" маҳсулотларига қарши бойкот эълон қилиш чақириғи билан чиққан. Хусусан, “Weibo" ижтимоий тармоғида "iPhone" ва “Huawei" смартфонлари солиштирилган ва унда миллий маҳсулот афзалликлари кўрсатилган кенг кўламли акция бошланиб кетади. 


3 512
ЎзА