ЎзА Ўзбек

30.06.2020 Чоп этиш версияси

Huawei 5G тармоғи сифати Европанинг мустақил ташкилоти томонидан юқори деб баҳоланди

Huawei 5G тармоғи сифати Европанинг мустақил ташкилоти томонидан юқори деб баҳоланди
Германиядаги ахборот хавфсизлиги хизматларини мустақил тақдим этувчи ERNW ташкилоти яқинда "Huawei"нинг 5G тармоқлардаги унификацияланган тақсимланган шлюзи (UDG)ни техник жиҳатдан таҳлил қилди. ERNWнинг экспертлар бош аудиторлик гуруҳи дастлабки кодни шу соҳа стандартлари талабларига жавоб бериши юзасидан кўриб чиқди. Илғор усул ва воситалардан фойдаланиш йўли билан батафсил ҳисобот шакллантирилди. Унга кўра, дастлабки код сифатининг яхшилиги Huawei UDG учун етук ва мос PO ишлаб чиқариш жараёнини яратганлигининг кўрсаткичидир. Бу эса Huaweiнинг 5G тармоқлари хавфсиз ва ишончли эканлигининг яна бир далилидир.

UDG 5Gни ҳам, анъанвий тармоқларни ҳам қайта ишлай оладиган тармоқ конвергент элементи ҳисобланади. «5G Core» тармоғида у “user plane” (UPF)​ функцияси, шунингдек, маълумотларни узатиш пакетлар тармоғига хизмат кўрсатувчи шлюз сифатида ишлаши мумкин. ERNW Bryusseldagi (Бельгия) “Huawei Cyber Security Transparency Center”​ марказида UDG компонентлари учун дастлабки кодни таҳлил қилди. Таҳлил ўзида дастлабки код сифатини аниқлаш, шунингдек, ПОни ишлаб чиқишдаги ҳамроҳ жараёнларни ҳам қамраб олди. Дастлабки коднинг мураккаблиги унинг йўл қўйилган (liminal​) қийматидан қуйи эканлиги, коднинг дубликатлари кам учраши, учраганда ҳам ўринли жойларда ишлатилиши аниқланди. Йиғиш жараёнининг обзори барча бинар файллар компиляциянинг хавфсиз вариантлари билан компиляцияланганлигини, шунингдек, бинар эквивалентликнинг мақбул даражаларида қурилганлигини кўрсатди. Кодни қайта ишлаш ҳамда тузатишларни ҳужжатлаштириш ва бошқариш тўғри йўлга қўйилган ва замонавий талабларга жавоб беради. Техник обзорнинг барча натижалари ҳисобга олинадиган бўлса, дастлабки коднинг сифати Huawei етук ва дастурий таъминотни ишлаб чиқишнинг мақбул жараёнини ишлаб чиққанлигининг яхши кўрсаткичи саналади.

Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт кўп жиҳатдан 5Gга боғлиқ бўлиб қолди ва жаҳон таҳдид ва потенциал оқибатларнинг кучайганлигидан ҳамда етказиб беришнинг глобал занжирларини назорат остида ушлаб туриш заруратидан келиб чиқиб, уларнинг хавфини камайтиришни маълумот учун қабул қилди. Huawei хавфсизликни таъминлаш имкониятларини атрофлича ўрганади ва мижозлар, соҳадаги ҳамкорлар ҳамда давлат органлари билан ишлашда очиқ ва шаффоф йўл тутади.

Сўнгги 30 йил ичида 170 дан зиёд мамлакат ва минтақаларда кенг тарқалган Huawei маҳсулотлари ва ечимлари хавфсизлик жиҳатдан ўз нуфузини сақлаб қолган. Huawei ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг комплекс глобал тизимини яратиш ва уни жорий этишни ривожлантиришнинг асосий стратегиялардан бири деб билади. Huawei ахборот хавфсизлиги соҳасидаги тадқиқотларга ҳамда киберхавфсизлик имкониятларини юксалтириш бўйича инновацияларга инвестицялар киритишни давом эттиради. Шунингдек, Huawei алоқа операторлари, соҳадаги шериклар билан ҳамкорликни кучайтиради, 5G га ишончли ривожланиш муҳитини яратиш учун ҳукуматлар очиқ ва шаффоф бўлишлари лозим.

ERNW Гейделберг (Германия)да ахборот хавфсизлиги соҳасида хизматларини мустақил тақдим этувчи ташкилот ҳисобланади. 2001 йилда асос солинган вақтдан бошлаб, ахборот IT​ хавфсизликнинг барча соҳаларида асосий эътибор консалтинг ва баҳолаш хизматларини мустақил тақдим этувчиларга қаратилган. Мижозларга ўз хизмаларини тақдим этар экан, ERNW «дунёни хавфдан ҳоли қилиш»га ҳаракат қилади.

9 806