ЎзА Ўзбек

27.06.2019 16:44 Чоп этиш версияси

Honeywell: Ўзбекистондаги технологик маркази имкониятларини кенгайтирди

Honeywell: Ўзбекистондаги технологик маркази имкониятларини кенгайтирди

Бугун АҚШнинг Honeywell компанияси Ўзбекистонда ўзининг янгиланган тренинг марказини очди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Даниэл Розенблюм, Honeywell компаниясининг юқори ўсиш суръатларига эга ҳудудлар бўйича президенти Шейн Теджарати, мазкур компаниянинг Туркия ва Марказий Осиёдаги президенти Франс ван Дёрсен ва бошқалар ушбу марказ ёрдамида ҳудудий буюртмачилар саноат технологияларидан фойдаланиш ҳамда жараёнларни автоматлаштириш учун жаҳон тоифасидаги ускуналарда ўқиш имконияти яратилганини қайд этди.

Айтиш жоизки, Honeywell компаниясининг Тошкент шаҳридаги офисидаги амалдаги тренинг маркази Honeywellнинг Experion:registered: Orion консолини намойиш этиш учун такомиллаштирилди. Ушбу тизим соҳанинг бўлажак мутахассисларини ўқитишга йўналтирилган Марказий Осиёдаги илк тизимлардан биридир.

Нефтни комплексли қайта ишлаш ва қайта ишлаш заводлари учун ишлаб чиқилган Experion:registered: Orion консоли маълумотни максимал тарзда аниқ акс эттириш имконига эга илғор технологияларни ўзида мужассам этган. Ушбу технология бугунги кунда келажак диспетчерлик тизимини яратиш имконини беради. У замонавий, мобиль ва уланган станция операторлари учун корхонадаги жараёнлар ва операцияларнинг ягона кўринишини таъминлаб бериб, операторнинг толиқишини камайтирган ҳамда корхонанинг барча объектларидаги операциялар ҳақида ҳолатга оид хабардорликни яхшилайди. Бу эса бошқариш тизимидан фойдаланишни осонлаштиради.

1M6A9794.JPG

Жаноб Франс ван Дёрсеннинг фикрига кўра, Honeywell Ўзбекистонда автоматлаштириш, нефть кимёси, хавфсизлик, унумдорлик ва энергия самарадорлиги йўналишларида 20 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 

Аҳамиятли жиҳати шуки, марказнинг биринчи фойдаланувчилари "Oltin Yoʻl GTL" компаниясининг ходимлари бўлиб, улар янги тизим имкониятларини ўрганади. 

– Бизнинг фаолиятимиз унумдорлик, хавфсизлик ва ишончлиликнинг юқори стандартларига асосланган. Жаҳондаги энг мукаммал тизимлари асосида таълим олгач, улар барча жараёнларнинг ва тизим имкониятларини аниқлай олади, – деди "Oltin Yoʻl GTL" бош директори Фахриддин Абдурасулов. 

Маълумот ўрнида, Honeywell компанияси саноат технологияларини ишлаб чиқиш билан шуғулланишга ихтисослашган. Компания Ўзбекистонда “Кимёавтоматика” МЧЖ компанияси билан ҳамкорликда қўшма корхона сифатида 1998 йилдан буён фаолият юритмоқда. “Honeywell GES Uzbekistan” Ўзбекистон ҳамда МДҲ, Яқин Шарқ ва Африканинг бошқа давлатларидаги буюртмачиларини лойиҳалаштириш, инжиниринг ва дастурий-техник мажмуаларига сервис хизмат кўрсатиш, саноат учун ечимлар борасида қўллаб-қувватлайди. 

Шу билан бирга, компания техник таълим соҳасида мамлакатимиздаги университетлар билан ҳамкорлик қилмоқда.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
11 064