Абонентларга сифатли алоқа тизимини тақдим этиш мақсадида кўплаб чоралар кўрилди. Бироқ алоқа оператори тизимида муаммолар ҳам йўқ эмас. Бу ҳақда Ucell компанияси директори Владимир Кравченко ЎзА мухбирига сўзлаб берди.

2018 йил декабрь ойида Ucell компаниясининг мулкчилик шакли ўзгарди. Coscom мобиль алоқа операторига (Ucell) эгалик қилган “Telia Company” компанияси ўзининг барча улушини Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига сотди. Шу тариқа Ucell алоқа оператори миллий компанияга айланди.

Ўтган вақт давомида компанияда бир қатор ижобий ўзгаришлар юз берди. Абонентларга сифатли алоқа тизимини тақдим этиш мақсадида кўплаб чоралар кўрилди. Бироқ алоқа оператори тизимида муаммолар ҳам йўқ эмас. Бу ҳақда Ucell компанияси директори Владимир Кравченко ЎзА мухбирига сўзлаб берди.

Ҳозирча янги абонентларга ҳеч нарса ваъда беролмаймиз

– Компаниянинг мулкчилик шакли ўзгарганидан сўнг биринчи навбатда фаолиятимизни таҳлил қилдик. Камчиликларни ўрганиб, уни бартараф этишга бел боғладик.

Ucell компанияси давлатники, лекин биз хусусий алоқа оператори каби фаолият олиб бораяпмиз. Айтмоқчиманки, биз давлат компаниясимиз, деб алоҳида имтиёзлар талаб қилганимиз йўқ. Бошқа рақобатчиларимиздек бир хил имкониятдан фойдаланаяпмиз.

Компаниянинг сотилишини билган инвесторлар унга охирги беш йил давомида инвестиция киритмаган. Алоқа тизимлари эскириб кетган. Шунинг учун абонентлар олис ҳудудларда алоқа яхши эмаслигидан шикоят қилади ва улар ҳақ. Янги мижозларни жалб қилишдан кўра мавжуд 7,6 миллион абонентни ушлаб қолишга уринаяпмиз. Биз ҳозирча янги абонентларга ҳеч нарса ваъда беролмаймиз. Айни пайтда эса доимий мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш йўлларини излаяпмиз. Уларга тариф режалар бўйича белгиланган суммага қўшимча имкониятлар бераяпмиз. Мегабайт, дақиқалар, СМСлар сонини кескин ошираяпмиз. Кимдир кўпроқ мулоқот қилмоқчими, марҳамат, мегабайтларини дақиқаларга алмаштирсин.

Сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида бир нечта тариф режалари жорий этилди. Ёшлар, интернетдан фаол фойдаланувчилар ҳамда кўпроқ мулоқот қилишни маъқул кўрувчилар, бир сўз билан айтганда, барча сегмент абонентлари учун йигирмадан ортиқ хизмат ва акциялар ишлаб турибди.

Бугунги кунда Ucell нинг 2G тармоғи Ўзбекистон ҳудудининг 97 фоизини, 3G тармоғи 72,6 фоизини қамраб олди. 4G эса йирик шаҳарларда 34,7 фоизгача, мамлакат бўйлаб эса ўртача 9,4 фоизни ташкил қилади.

Кейинги йилнинг ўрталарига бориб, хизматларимиздан фойдаланувчилар сони кескин ошишига ишонамиз. Умид қиламизки, компаниянинг тарғиботларисиз ҳам улар ўз хоҳиши билан бизнинг абонентга айланади. Бунинг учун амалий ишларни аллақачон бошлаб юборганмиз.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ўтган йили сим-карталарни сотиш бўйича коррупция ҳолатини ўрганган эди. Аниқланишича, тизимда коррупция ҳолати юз берган ва жуда катта суммани йўқотганмиз. Биз шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида сим-карталарни аукцион биржа орқали сотишни йўлга қўйдик. Бунинг натижасида компания даромади ошди. Абонентлар аукцион биржадан истаган рақамини сотиб олиши учун шаффоф тизим яратилди.

Яқинда Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб, улар билан шартнома имзоладик. Шу йил охиригача мамлакатимиздаги бутун алоқа тизимини модернизация қиламиз. Барча ҳудудларда 4G ўрнатилади. 

Абонентларимиз эътирозига кўра, бир вилоятдан бошқасига ўтаётганда алоқа тизимида узилишлар бўлади. Катта магистраль йўлларнинг айрим нуқталарида алоқа умуман йўқ. Биз бу камчиликни ҳам бартараф этиш устида ишлаяпмиз.

Хорижлик меҳмонларга осон ва қулай бўлиши учун

Бугунги кунда давлатимизда туризмга эътибор кучайди. Ўзбекистонда туристлар учун кўплаб имкониятлар яратилди. Биз ҳам уларга сифатли алоқа тизимини таклиф қилишни бошладик. Юртимиз меҳмонлари Ucell сим-карталарини олиши соддалаштирилди. Яқин кунларда “Ўзбекистон ҳаво йўллар” МАК билан шартнома имзолаш арафасидамиз.

Мамлакатимизга келаётган сайёҳ қайси давлатда бўлса ҳам “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг билетини харид қилганида улардан сим картага эҳтиёжи бор ёки йўқлиги ҳақида сўралади. Улар сим-карта олишни истаса, билетни қаердан харид қилса, ўша ернинг ўзидан Ucell сим-картаси берилади.

Яна бир янгилик – қўшни Қозоғистон Республикасида симкаматлар ишлаб чиқаришга буюртма бердик. Бу аппарат ёрдамида хорижлик меҳмонлар паспортини тақдим этган ҳолда сим-карта олиш имконига эга. Шу асосда уларга 90 кунлик сим-карта тақдим этамиз. Бу муддатдан сўнг улар ўша рақамдан яна фойдаланиш истагини билдирса, шартнома тузилади.

Тез орада бир неча сония кифоя бўлади...

Дунёда 5G технологиясини татбиқ этаётган давлатлар сони ошиб бормоқда. Эндиликда Ўзбекистон ҳам улар сафидан жой олади. Анъанавий тарзда юртимизда сўнгги технологияларни биринчилардан бўлиб амалда қўллашга киришдик. Бу технология ўзининг юқори тезликда маълумот узатиш имкониятлари билан чиндан ҳам инновацион ҳисобланади.

5G технологиясини жорий этишни тезлаштириш муҳимлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг апрель ойида Пекинда Huawei компаниясининг Тадқиқотлар ва инновациялар марказига ташрифи давомида айтиб ўтган эди.

Шундан келиб чиқиб, компаниямиз мобиль алоқанинг бешинчи авлоди – 5Gни синаш жараёнини бошлади. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги операторлар, провайдерлар ҳамда Ўзбекистонга телекоммуникация қурилмаларни олиб келувчи мутахассислардан бу борада ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришини сўрадик.

Радиотўлқинлар бўйича Республика кенгашининг қарорига мувофиқ, Ucell га мамлакат ҳудудида 5G технологияси бўйича мобиль уяли алоқа тармоғини ташкил этиш учун 3600-3700 МГц радиотўлқинлар канали ажратилди.

5G тижорий тармоғини ривожлантириш учун Huawei компанияси томонидан тақдим этиладиган энг янги қурилмалар харид қилиниб, мамлакатга киритилди.

Дастлаб мутахассислар компаниянинг Тошкентдаги бош офиси – Ucell Plazaда биринчи 5G синовини ўтказди.

Реал шартларда қайд этилган максимал тезлик 1 Гбит/с.га яқин бўлди. SpeedTest сервиси ёрдамида амалга оширилган ўлчовлар 1 376 Мбит/с.гача юклаш тезлигини кўрсатди.

Бугун пойтахтимизнинг “Ўзкўргазмасавдо” мажмуасида старт берилган “ICTWEEK Uzbekistan” АКТ ҳафталиги доирасида ҳар йили ўтказиладиган ICTEXPO ахборот ва коммуникация технологиялар кўргазмаси доирасида Ucell иштирокчилар ҳамда меҳмонлар учун ёқимли сюрпризни тақдим этди. Гап нафақат мумкин бўлган янги имкониятлар тақдимоти, балки компания стендида 5G технологиясининг афзалликларини синаш имконияти ҳақида кетмоқда.

Бугун бошланган ICTEXPO ахборот ва коммуникация технологиялари кўргазмаси доирасида Ucell компаниясининг кўргазма стендида 5G бешинчи авлод истиқболи порлоқ, тезкор, кенг полосали ва симсиз уланиш технологиясининг мобиль уяли радио алоқа тармоғини ишга тушириш учун рамзий тугмаси босилди.

Биринчи 5G тармоғининг тижорий қамрови “Tashkent City” халқаро бизнес марказида Ucell компаниясининг мутахассислари томонидан жорий этилди. Мобиль тармоқнинг бешинчи авлоди кундан кунга янада кўпроқ ҳудудни қамраб бораверади. Тез орада HD-сифатида бир соатлик фильмни юклаб олиш учун сизга бир неча сония кифоя бўлади.

Иккинчи босқичда синовдан ўтказиш тартибида фойдаланганлик натижасини инобатга олган ҳолда Ўзбекистоннинг вилоятларида амалга оширилиши белгиланди.

Метрода ҳам Ucell орқали мулоқот қилиш имконияти яратилади 

Бугун компаниямиз аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Метротелеком билан ҳамкорликда Ucell уяли алоқа тармоғи синов тариқасида “Чилонзор” тармоғининг “Мустақиллик майдони” ва “Амир Темур хиёбони” метро бекатларида абонентлар 3G ва 4G технологияларида мобиль алоқанинг мавжудлиги борасидаги ечимидан фойдаланиш бошланди. Эндиликда Ucell абонентлари бу икки метро бекати ичида мулоқот қилиши, интернетдан фойдаланиши мумкин.

Айни пайтда пойтахтдаги барча метро бекатларида интернетга бепул Wi-Fi технологияси орқали уланиш бўйича ишлар босқичма-босқич олиб борилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“HD сифатдаги фильм учун бир неча сония ҳамда Ucell абонентларига икки метро бекатида мулоқот қилиш имконияти” — Ucell компанияси директори билан суҳбат