ЎзА Ўзбек

22.05.2019 Чоп этиш версияси

Энди логопед вазифасини мобиль илова бажаради

Энди логопед вазифасини мобиль илова бажаради

Мактабгача ва бошланғич таълим ёшидаги болалар учун тўғри оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қиладиган янги мобиль илова муваффақиятли синовдан ўтиб, амалиётга татбиқ этилмоқда.

Беларуслик ўқитувчи-дефектолог Антонина Судиловская ғояси асосида ишлаб чиқилган мобиль илова нутқий талаффузида нуқсони бор бўлган болалар билан машғулот ўтишда логопед амалга оширадиган вазифаларни бажариш имкониятига эга.

Илова дастуридан фойдаланиш тартибига кўра, машғулот ўтаётган бола кетма-кетликда экранда пайдо бўлган нарса номини мушукча тасвиридаги “ўқитувчи” ортидан такрорлайди.

Дастурга ўрнатилган нейрон тармоқ орқали боланинг машғулотлари автоматик тарзда баҳоланади. Муваффақиятли натижалар бонуслар билан рағбатлантирилади.

“Ҳозирда технология бозорида артикуляция машқларига оид иловалар, дастурлар жуда кўп. Лекин улар бола бажарган вазифаларни баҳолаш тизими билан бойитилмаган. Бундай дастурлар асосида болага машғулотлар ўтиш учун ўқитувчи ёки ота-она бола билан шуғулланиши керак. Таълимий дастурга баҳолаш тизимини жорий этилиши эса ота-оналар учун анча қулайликлар яратади”, дейди Антонина Судиловская.

Фойдаланиш учун тақдим этилган илова 3D- форматдаги 20 га яқин анимацион қаҳрамонлар билан бойитилган бир неча хил дастурлардан иборат.

7 628
З.Мирзабоева, ЎзА