ЎзА Ўзбек

28.11.2018 18:58 Чоп этиш версияси

Чехия Ўзбекистон билан наноматериал ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилиши мумкин

Бугун Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон – Чехия бизнес форуми ва кооперацион биржасида Чехиянинг энергия тежамкор технологиялари консорциуми – CZET раиси Зденек Збитек мамлакатимиз ишбилармон доираларини энергетика соҳаси бўйича ҳамкорлик қилишга чақирди.

Зденек Збитекнинг қайд этишича, CZET консорциумига кирувчи ўнлаб компаниялар Европада етакчи ҳисобланиб, улар буғ-газ, кўмир иссиқлик энергияси станциялари, гидроэлектр станциялар, биоёнилғида ишловчи электр станциялар ускуналарини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш билан шуғулланади.

Шунингдек Зденек Збитек, ҳаво, сувни фильтрлаш хусусиятига эга наноматериал намунасини ҳам форум иштирокчиларига ҳавола этиб, Чехия томони ушбу маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ускуналарни Ўзбекистонга ўз ҳисобидан етказиб бериши ва ҳамкорликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкинлигини ҳам маълум қилди.



Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
3 632