ЎзА Ўзбек

18.06.2019 10:38 Чоп этиш версияси

CES–2019: энг сўнгги гаджетлар намойиши

CES–2019: энг сўнгги гаджетлар намойиши

Аанъанавий тарзда ҳар йили АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган CES – Халқаро электр маҳсулотлари кўргазмаси доирасида инсоният турмуш тарзини енгиллаштиришга ва унга замонавийлик руҳини бахш этишга хизмат қиладиган ахборот технология соҳасининг энг сўнгги намуналари намойиш этилади. 

Қуйида ушбу кўргазманинг жорий йилдаги тақдимоти – CES-2019 доирасида тақдим этилган янги тур гаджетларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Букилувчи смартфонлар

photo5208415997462162016.jpg

CES - 2019 кўргазмаси доирасида Royole компанияси томонидан тақдим этилган FlexPai букилувчан смартфони ушбу тур гаджетларининг биринчи намуналаридан ҳисобланди. Фойдаланувчига қатор қулайлик ва имкониятлар тақдим этувчи ушбу турдаги смартфонларнинг янги турлари яқин кунларда Samsung, Lenovo ва LG компаниялари томонидан ишлаб чиқилиши кутилмоқда. 

Учувчисиз аэротакси

photo5208415997462162017.jpg

Кўргазмада Bell компанияси томонидан намойиш этилган учувчисиз аэротаксилар қулайлиги жиҳатидан йилнинг энг муҳим янгиликларидан ҳисобланди. Ҳаракатланиши атроф-муҳитга зиён келтирмайдиган учувчисиз самолётлар парвози учун жорий йилнинг охирларига бориб дунёнинг кўплаб давлатларида рухсатномалар тақдим этилиши кутилмоқда.

Вакуумли поездлар

photo5208415997462162018.jpg

Hyperloop вакуумли поезд технолигияси учун инвестиция жалб этган ишбилармонлардан бири Ричард Брэнсоннинг қайд этишича, ушбу тур тезюрар поездининг ҳаракатланишини йўлга қўйилиши транспорт тизимидаги кўплаб муаммоларни бартаф этишлишига замин яратади. Ҳаракаталаниш тезлигининг энг юқори даражаси билан таъминланган поезд энг узоқ масофалардаги манзилларни бир неча ўн дақиқалар ичида бирлаштириши билан инсонларга қулайлик яратади. 

З.МИРЗАБОЕВА тайёрлади, ЎзА
2 724