ЎзА Ўзбек

22.04.2018 10:00 Чоп этиш версияси

Бир дона “Бугатти” нархига 84 та машина, 3 та ҳарбий самолёт ва битта яхта сотиб олиш мумкин

Бир дона “Бугатти” нархига 84 та машина, 3 та ҳарбий самолёт ва битта яхта сотиб олиш мумкин
Автомобилларга оид қизиқарли маълумотлар

Ҳар бир машинада 30 мингга яқин деталь (парча) бор.

Электромобилларнинг энг муҳим хусусияти – овоз чиқармаслигидир. Фақат АҚШ ва Европа қонунларига кўра, электромобиллар пиёдаларни уриб юбормаслик учун сунъий овоз чиқариши шарт.

Жаҳон миқёсида битта автомобилнинг 95 фоиз “умри” тўхтаган ҳолда ўтар экан.

Радиоли машина ишлаб чиқарилганда, эътирозлар кўп бўлган экан. Шулардан бири, ҳайдовчилар радио билан чалғиб пиёдаларни уриб юбориши эди.

Туркияда тез-тез ўғирланадиган автомобиль сигналларини Нью-Йоркда ўғирлаш ман этилади.

Бразилияда сотиладиган машиналарнинг 90 фоизи шакарқамишдан ишлаб чиқариладиган этанол ёқилғиси билан юради.

volkswagenlogo.jpg

“Бентли”, “Бугатти”, “Ламборгини”, “Ауди”, “Дукати” ва “Порше” маркалари “Фольксвагн”га тегишлидир.

Россияда машиналарни ифлос ҳолда бошқариш мумкин эмас. Акс ҳолда ҳайдовчи жаримага тортилади.

Ральф Тетор томонидан ишлаб чиқилган “автомобиль скорости”– ёқилғи тежаш имконини берадиган тизим. Лекин, қизиғи шундаки, Тетор туғма кўр бўлган.

XX асрда файтунлар кўчаларни ифлос қилгани учун моторли транспорт воситалари экологияни ифлослантирмаслик мақсадида қўлланилар эди. Бугун эса бунинг бутунлай тескариси.

Google ишлаб чиқарган дунёдаги илк ҳайдовчисиз машина 2012 йили Нева кўчаларида юра бошлади.

Бир дона “Бугатти” нархига 84 та машина, 3 та ҳарбий самолёт ва битта яхта сотиб олиш мумкин.

Ҳар йили 1 миллион 250 минг киши транспорт ҳодисаси қурбонига айланади.

Т.Низомов тайёрлади


35 343