ЎзА Ўзбек

10.02.2020 Чоп этиш версияси

Бельгия ҳукумати “Сиара” довулига тайёргарлик кўрмоқда

Бельгия ҳукумати “Сиара” довулига тайёргарлик кўрмоқда
Бельгия ҳукумати шанба куни Ирландияни қамраб олиб, Бельгия ва Франция қирғоқлари томон ҳаракатланаётган “Сиара” довулига тайёргарлик кўрмоқда, дейилади “ТАСС“ хабарида. 

Мамлакатдаги Қироллик метеорология институти аҳолини энг юқорисидан бир даража паст бўлган “сариқ” даражали хавфдан огоҳлантирув эълон қилди, қутқарув хизматлари шай ҳолатга келтирилган. 

Шаҳарларда истироҳат боғлари, ўрмон яқинидаги кўчалар ва ҳатто алоҳида магистрал йўллар ёпилган. 

Шу пайтгача, Белгиядаги энг кучли шамол сониясига 46,6 метр тезликда, 1990 йилда кузатилгани айтилмоқда. 


15 408
ЎзА