ЎзА Ўзбек

16.03.2020 Чоп этиш версияси

Атомшунос олимлар коронавирус билан курашишда қандай таклиф бермоқда?

Атомшунос олимлар коронавирус билан курашишда қандай таклиф бермоқда?
Атомшунос олимлар ядро технологиялари асосида коронавирусни ташхислаш учун ўзига хос услубни таклиф этмоқда, деб хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Атом энергияси халқаро агентлиги (МАГАТЭ) COVID-19 коронавирусини аниқлаш учун ядро технологиялари асосидаги зарур ташхислаш жамланмалари ва ускуналарини тақдим этиш ҳамда ушбу вазифа учун мутахассисларни ўқитишга тайёр эканини маълум қилди.

Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинган матбуот релизида айтилган. Айни пайтга қадар 14 та давлат мазкур изланиш юзасидан маслаҳат сўраб мурожаат қилишга улгурди.

Ушбу технология инсон ва жониворларда атиги бир неча соат давомида коронавирус мавжудлигини аниқлашга имкон яратади.

13 497
ЎзА