ЎзА Ўзбек

02.05.2020 Чоп этиш версияси

Apple Face ID сканерини ниқоб таққан чеҳрани танишга ўргатмоқда

Apple Face ID сканерини ниқоб таққан чеҳрани танишга ўргатмоқда

Apple компанияси муҳандислари тиббиёт ниқоблари кенг тарқалгани сабабли инсон чеҳрасини танишда смартфонларда фойдаланилаётган Face ID сканери параметрларига ўзгартишлар киритмоқчи, деб хабар беради CNN.

Face ID сканери қурилмани зудлик билан блокдан ечади, iTunes Store, App Store ва iBooks Store иловалари орқали харидлар қилади. Бироқ ушбу тизим ниқоб тақиш кенг тарқалган ҳозирги шароитда ишламай қоляпти.

Энди iOS операцион тизимининг янги версиясида Face ID сканери фойдаланувчи ниқобда эканини тезда аниқлайди, шундан кейин қурилма автоматик тарзда бошқа режимга ўтади, яъни у қулфини ечиш учун қўлланиладиган анъанавий пороль териш усулига ўтади.

7 368
ЎзА