ЎзА Ўзбек

30.01.2018 18:29 Чоп этиш версияси

Ҳамкорликни ривожлантириш йўлида

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» ахборот технологиялари ишланмаларини қўллаб-қувватлаш ва жорий этиш инновацион марказида дастурий таъминот ишланмалари ва ахборот технологиялари консалтинги билан шуғулланувчи «Exadel Inc» халқаро компания вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасининг йўналишлари ва ривожланиш ҳолати, ахборот коммуникация технологиялари соҳасида юқори малакали дастурчилар ва мутахассисларни тайёрлашнинг миллий тизимига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.

«Exadel Inc» компанияси вакиллари ахборот коммуникация технологиялари маҳаллий бозорининг улкан истиқбол ва имкониятлари йирик халқаро компаниялар эътиборини жалб қилаётганини алоҳида таъкидлади.

Ахборот технологиялари соҳаси учун етук кадрларни тайёрлаш миллий тизими ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Шу муносабат билан компания нафақат корхоналар, балки мустақил ахборот технологиялари мутахассислари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Ўзбекистондаги соҳага оид олий ўқув юртлари талабалари эса «Exadel Inc» компаниясида стажировка ўташ имконига эга бўлади.

Роман Бондарчук, ЎзА
8 469