ЎзА Ўзбек

14.06.2019 Чоп этиш версияси

АКТ соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

АКТ соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Хитойнинг ZTE телекоммуникация корпорациясининг етакчи вице-президенти Ван Сианг билан учрашди.

Шуҳрат Содиқов Хитой етакчи технологик компанияларининг Ўзбекистон бозоридаги фаол иштироки мамлакатларимиз ўртасидаги яқин ҳамкорлик ҳамда юртимизда яратилган қулай инвестициявий муҳит самараси эканини қайд этди.

Учрашувда Ўзбекистонда қаттиқ ва мобиль кенг полосали интернет тармоғидан фойдаланиш тармоқларини кенгайтириш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Телекоммуникация тармоғида кадрларни тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Ван Сианг компания Ўзбекистонда ўз фаолиятини юритишга тайёр эканини билдирди.

Ушбу ҳамкорлик замонавий технологияларни амалиётга татбиқ этиш бўйича қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда муҳим роль ўйнайди.

11 864
Роман БОНДАРЧУК, ЎзА